Мексиканинг янги президенти “коррупциячи сиёсатчилар” ишлатган самолёт ва вертолётларни сотиб юбормоқчи
Мексиканинг янги президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор ўзидан аввалги президентлар ишлатган, 218 млн доллар турувчи Boeing 787 Dreamliner самолёти сотилишини маълум қилди.
Аввалроқ Лопес Обрадор давлатга тегишли 60 та самолёт ва 70 та вертолётни сотиб юбормоқчилигини айтган.
“Биз коррупциячи сиёсатчилар фойдаланган барча самолёт ва вертолётларни сотиб юборамиз”, деб тушунтирган бу қарорини президент.
Таъкидланишича, собиқ президентлар фойдаланган лайнер 3 декабрда АҚШга етказилади.
Лопес Обрадор, шунингдек, собиқ президентларга пенсиялар тўлашни тўхтатишга ва амалдорларнинг маошларини камайтиришга ваъда берган.
Мексиканинг янги президенти 1 декабрда ўтган инаугурациясида президент қароргоҳи Los Pinos эшикларини оддий одамлар учун очган. Ўзининг камтарлиги билан маълум бўлган Лопес Обрадор президент қароргоҳида яшашни режалаштирмаётгани ва уни маданий марказга айлантириши мумкинлигини такрор-такрор айтган.
Мавзуга оид
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024