Жаҳон | 15:44 / 03.12.2018
21303
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп G20’да етакчи эканини эмас, балки ўзига хос шахслигини кўрсатди

Фото: AP

Аргентинадаги G20 саммитида АҚШ президенти Дональд Трамп етакчилигини эмас, балки ўзига хос шахс эканини намойиш этди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

Ушбу саммитда мамлакатлар ўртасидаги фарқ анча кескин бўлди, дея билдиради телеканал. Катта Жорж Бушнинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг, унинг бирлаштирувчи ролидаги президентлиги ва Трампнинг чуқур ажратилган президентлиги ўртасидаги фарқ аниқ кўринди.

«Бугун Америка Қўшма Штатлари учун буюк кун. Барча йўналишлар бўйича ҳақиқатдан ҳам катта муваффақият кузатилди», - дея айтиб ўтди журналистларга Трамп маъмуриятининг юқори мансабли амалдори G20’дан кейинги брифингда.

Трамп маъмуриятида қандай ғалаба эълон қилинмасин - АҚШнинг иқлим бўйича Париж битимидан чиқишими ёки бошқасими - улар давлатнинг етакчилигига эмас, балки Америка «ўзига хос» эканига қаратилган. Умуман олганда, бу кўп талофат бериб эришилган ғалаба ҳамда Қўшма Штатлар, агар қачондир яна ўзига етакчи ролини олса, уни ортда қолдириш йўлини топиши керак.

Муҳим аҳамиятга эга бўлган ягона учрашув - ХХР раиси Си Цзиньпин билан кечки овқат устидаги музокара, дея таъкидлайди телеканал. Трамп жар ёқасидан қайтиб келди ва 90 кунлик савдо сулҳи ҳақида келишиб олди, дейилади материалда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва АҚШнинг савдо сулҳи фақат сиёсий танаффусни англатиши маълум қилинганди.

The New York Times газетасининг ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР раиси Си Цзиньпин ўртасида Аргентинадаги G20 саммитида эришилган келишув - савдо урушини тўхтатиш ва шартнома тузишга уриниб кўриш - афтидан, Тинч океанининг ҳар икки томонига иқтисодий зиён пайдо бўла бошлагач, икки етакчига сиёсий танаффус тақдим этишга қаратилгандир.

Мавзуга оид