Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги янада кўпайди
Bloomberg Billionaire Index рейтингига кирувчи 24 россиялик миллиардернинг умумий бойлиги 2018 йил бошидан 2,6 млрд долларга кўпайди.
Энг катта ўсишга “Новатэк” ва “Сибур” эгаларидан бири Геннадий Тимченко эга бўлди: унинг бойлиги жорий йилнинг илк 10 ой ичида 3,7 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд долларга етган.
Тимченконинг “Сибур” ва “Новатэк” бўйича ҳамкори Леонид Михельсоннинг бойлиги эса 3,6 млрд долларга кўпайиб, 20,3 млрд долларга етган. Айни вақтда Михельсон Bloomberg талқинига кўра энг бой россиялик ҳисобланади.
Михельсоннинг ортидан “Норильский никель”нинг энг йирик акциядори Владимир Потанин 20 млрд доллар билан келмоқда. Унинг бойлиги йил бошидан 1,1 млрд долларга кўпайган. Энг бой россияликлар рўйхатида 3-ўринни Новолипецк металлургия комбинати эгаси Владимир Лисин 18,6 млрд доллар билан эгалламоқда. У йил бошидан 584 млн долларга бойиган.
Шу билан бирга баъзи россиялик миллиардерларнинг активлари камайган. “Северсталь” эгаси Алексей Мордашовнинг бойлиги 1,5 млрд долларга камайган ва ҳозирда 18,2 млрд долларни ташкил қилмоқда (рейтингда 4-ўрин). USM Holding холдинги эгаси Алишер Усмоновнинг бойлиги 720 млн долларга камайган ва 13,8 млрд долларни ташкил қилмоқда. “Ренова” акциядори Виктор Вексельберг 2,9 млрд доллар йўқотган, унинг бойлиги 13,3 млрд долларга баҳоланган.
Айни вақтда Bloomberg Billionaire Index рейтингининг учта биринчи позициясини 140 млрд доллар билан Жефф Безос, 96,1 млрд доллар билан Билл Гейтс ва 89,6 млрд доллар билан Уоррен Баффет эгалламоқда.
Мавзуга оид
19:40 / 06.06.2026
Турк миллиардери латифа айтгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
22:36 / 10.03.2026