Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конституция куни арафасидаги байрам концерти тўлиқ жонли ижрода ўтиши режалаштирилмоқда
Фото: architravel
7 декабрь, жума куни Тошкентдаги Форумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтадиган анъанавий байрамона тадбир ташкилий жиҳатдан бу йил ўзгача сифатда ўтказилиши кутилмоқда.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг Kun.uz'га маълум қилишича, байрам концертида илк маротаба куй-қўшиқларнинг барчаси жонли ижро этилади, яъни тантанада фонограммадан фойдаланилмайди.
Шунингдек, кечада чиқиш қилувчи хонандалар таркиби етмиш фоизга янгиланган бўлиб, бунда ташкилотчилар янги истеъдод эгаларининг иштироки таъминланишига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Сценарийдан уч йўналишдаги: анъанавий ва академик ижро санъати намуналари ҳамда эстрада вакилларининг жонли чиқишлари ўрин олган.
Мавзуга оид
18:31 / 07.12.2025
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди
18:29 / 09.04.2025
Концертларда фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади
19:46 / 07.12.2023
Шавкат Мирзиёев: Конституцияни тўғридан тўғри қўллаш амалиётига ўтишимиз зарур
17:46 / 05.12.2023