Концертларда фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади
Ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида «Жонли ижро ҳафталиги» ўтказилади.

Фото: Getty images
«Концерт-томоша фаолиятида жонли ижрони янада рағбатлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 майдан:
- давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади;
- концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» деб аниқ кўрсатилиши лозим;
- Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда, биринчи навбатда, уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти инобатга олинади.
2025 йил 1 июлдан:
- жонли ижрода ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари бўйича рекламаларни Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда эфирга бериш учун тадбир ташкилотчисига 30 фоиз миқдорида чегирма берилади;
- жонли ижрода ва фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирлари Ўзбекистон МТРК тизимидаги телерадиоканалларда тегишли телерадиоканал Бадиий кенгашининг ижобий хулосаси асосида бепул эфирга узатилади.
- ҳар чоракда республиканинг барча ҳудудларида «Жонли ижро ҳафталиги» ўтказилади.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди
Жамият | 20:16
-
Patriot ва HIMARS учун ракеталарни Европада ишлаб чиқариш бошланади
Жаҳон | 20:14
-
Ҳиндистонда юз берган ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:31
-
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
Спорт | 19:12
Мавзуга оид

23:54 / 03.01.2023
Қирғизистонда санъаткорларга фонограмма билан куйлаш тақиқланди

13:05 / 16.12.2020
«Фонограмма керак» – «Ўзбекконцерт» директори фонограммадан тўлиқ воз кечиш ҳақидаги саволга жавоб берди

12:14 / 18.02.2019
Ўзбекистон янги халқаро шартномага қўшилди

21:40 / 27.12.2018