Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти «Энергия тежамкорлик болалар нигоҳида» расмлар танловини эълон қилди
Ушбу танловни ўтказишдан мақсад болалар иқтидорини аниқлаш орқали уларнинг табиат ва энергетика ресурслари ҳамда янги энергия тежамкор технологияларидан фойдаланишга жалб этишдан иборат.
Танловда 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишлари мумкин. Расмлар турли материалларга (қоғоз, ватман ва ҳоказо) чизилган бўлиши мумкин.
Тайёр бўлган ишлар 1 декабрдан 14 декабрга қадар «Ўзэнергоахборот» бўлими томонидан «Ўзбекэнерго» АЖ биносининг 404-хонасида қабул қилинади.
Танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Шунингдек, танловда саралаб олинган расмлар «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг 2019 йилги тарқатма материалларида фойдаланилади.
Маълумот учун телефонлар: (71) 236 63 64, (71) 236 63 81
«Ўзбекэнерго» Матбуот хизмати
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 6 уй