Жаҳон | 20:13 / 04.12.2018
11258
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла президенти Москвага ташриф билан келди 

Фото: Метцель/ТАСС

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг самолёти Москвадаги аэропортлардан бирига қўнди. 

4 декабрга ўтар кечаси Мадуро Россияга жўнаётганини эълон қилганди. У “президент Путин билан жуда муҳим учрашув белгилангани"ни маълум қилган.

Ўз навбатида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 5 декабрга Россия ва Венесуэла етакчилари ўртасида музокаралар ўтиши режалаштирилганини тасдиқлаган.

Владимир Путин ёрдамчиси Юрий Ушаков музокаралар Россия ва Венесуэла ўртасидаги мавжуд муносабатлар, стратегик хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилгани, унда савдо ва инвестициявий алоқаларни янада ривожлантириш, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинишини маълум қилган.  

Путин ва Мадуро охирги марта 2017 йил октябрда Москвада учрашишган.  

Мавзуга оид