Жамият | 21:20 / 05.12.2018
105193
1 дақиқада ўқилади

ИИББ «Спарк»даги аёл воқеаси бўйича тергов ҳаракатлари бошлади

Тошкент шаҳар ИИББ интернетда шов-шув бўлган яна бир видео асосида тергов ҳаракатлари бошланди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода шахси номаълум аёл киши ёш боладан телефон ўғирлаб, ўзининг «Спарк» русумли автомобилида қочиб кетмоқчи бўлгани акс этган.

«Ушбу ҳодиса бўйича бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан ИИББ сайтига, шунингдек «102» рақами орқали ёки энг яқин жойлашган ички ишлар бўлимига хабар беришларини сўраймиз», дейилади бошқарма сайтида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид