Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Украина телевидениесида президент сайловларига бағишланган кўрсатув олиб боради
Грузиянинг собиқ президенти, Украинанинг “Янги кучлар ҳаракати” етакчиси Михаил Саакашивили 7 декабрдан “Зик” (ZIK) украин телеканалида старт оладиган “Жокерлар. Президентликка йўл” деб номланган янги дастурнинг бошловчиси бўлади.
“Жокерлар. Президентликка йўл” – бутун дунё биладиган янги бошловчи билан янги мавсум. У – президент, бироқ сайловларда иштирок этмайди. Аммо номзодлар нималарга қодирлиги ҳақида сўзлаб беради. Бу Михаил Саакашвили”, деб айтилган телеканал хабарида.
Телевидениеда Саакашвили ҳозирда Нидерландияда яшаётгани ҳисобга олинса, кўрсатув қандай ёзилишига аниқлик киритилмаган.
Саакашвилининг таъкидлашича, у “президент қандай жиҳатларга эга бўлиши кераклигини” билади ва “украиналик сиёсатчиларни кўп йиллардан бери” танийди. Шу сабабли у украиналикларга президент сайловларида тўғри қарор қабул қилишда ёрдам беради.
Саакашвили 2004 йил январдан 2007 йил ноябргача ва 2008 йил январдан 2013 йил ноябргача Грузия президенти бўлган. 2013 йил ноябрда ўз ваколатлари тугашига бир неча кун қолганда Грузияни тарк этган. Ўшандан кейин АҚШ ва Украинада яшаган.
2015 йил май ойида унга Украина фуқаролиги берилган. Бироқ 2017 йил июлда Украина президенти Саакашвилини фуқароликдан маҳрум этган. 2018 йил февралида Украина раҳбарияти Саакашвилини Польшага чиқариб юборган. Сиёсатчи у ердан Нидерландияга жўнаган ва у ерда яшаш ҳамда ишлаш ҳуқуқи билан шахсни тасдиқловчи гувоҳномани олган.
Ҳозирча Саакашвили янги дастурни Нидерландиядан олиб бориши ёки Украинага қайтиши номаълумлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
15:43 / 08.12.2022
Тадқиқот: Россияликлар телевидениедаги пропагандадан чарчади
16:35 / 27.05.2022
Қирғизистон ва Туркманистонда Россиянинг қатор телеканаллари эфири вақтинча тўхтатилди
21:01 / 23.04.2022
Ҳиндистонда телеканаллар Украинадаги вазиятни ёритишда ёлғон маълумотлар бермаслик ҳақида огоҳлантирилди
17:02 / 28.03.2022