Тадқиқот: Россияликлар телевидениедаги пропагандадан чарчади

Фото: AP
Россиялик телетомошабинлар тарғибот ток-шоуларини томоша қилишдан кўнгилочар контентни кўпроқ афзал кўряпти. Бу ҳақда «Можем объяснить» Telegram-канали Россиядаги барча оммавий ахборот воситалари аудиториясини ўлчайдиган ва Россия аҳолиси истеъмоли афзалликлари бўйича саноат тадқиқотларини олиб борувчи Mediascope маълумотларига таяниб хабар берди.
Шундай қилиб, ўтган ҳафта энг машҳур 100 та дастур рўйхатига «Россия 1» каналининг фақат «60 минут» кўрсатуви кирди. 1 декабрь кунги Олга Скабеева ва Евгений Поповнинг ток-шоуси энг кенг ёшдаги (18 ёшдан 54 ёшгача) томошабинлар орасида атиги 62-ўринни эгаллади.
Шунга ўхшаш бошқа дастурлар («Время покажет», «Вечер с Владимиром Соловьевым», «Место встречи») илгари томошабинлар орасида машҳур бўлган бўлса-да, ҳозирги кунда топ-100га умуман киритилмаган.
Масалан, октябр ойи охирида бешта тарғибот ток-шоуси бирданига энг рейтинги баланд 100 та дастур қаторига кирганди.
Ўтган ҳафтанинг энг оммабоп дастури Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати доирасидаги Франция - Полша футбол учрашувининг трансляцияси бўлди.
Яна учта футбол ўйини трансляцияси, шунингдек, «Новая битва экстрасенсов» кўрсатуви кучли ўнталикка кирди. Қолган қаторлар турли телеканалларда, шу жумладан минтақавий телеканалларда янгиликлар дастурлари орқали ўзаро бўлиб олинган.
Бундан олдин Европа комиссияси Россияга қарши янги санкциялар пакетини тақдим этганди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакетида «Россиянинг ҳар қандай турдаги дронлардан фойдаланишини бутунлай тўхтатишни», яъни нафақат Россияга учувчисиз учоқларни тўғридан тўғри етказиб беришни, балки уларни Россия армиясига етказиб берадиган, хусусан Эрон каби мамлакатларга ҳам тақиқлашни таклиф қилди.
Бундан ташқари, икки мақсадли товарларга нисбатан чекловлар кенгайтирилади, «жумладан, бир қатор кимёвий моддалар, жумладан, асаб препаратлари, электроника, бутловчи қисмлар ва Россия ҳарбий-саноат комплекси фойдаланиши мумкин бўлган барча нарсаларга», деди у.
Россия Федерациясининг тоғ-кон саноати, учта банк ва тўртта телеканал ҳам санкциялар остида қолади. Деярли 200 россиялик қора рўйхатга киритилади.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади
Жаҳон | 19:46
-
«Менга бу медал ва қоғозларнинг кераги йўқ» – Washington Post Сумига ракета зарбаси кунидаги тақдирлашда қатнашган ҳарбийлар билан гаплашди
Жаҳон | 19:16
-
Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
Жамият | 19:14
-
Хоразмда уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди
Жамият | 19:12
Мавзуга оид

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

10:30 / 14.04.2025
Шолц Россиянинг Суми шаҳрига зарбасини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади

22:54 / 13.04.2025