Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Туркманистонда Россиянинг қатор телеканаллари эфири вақтинча тўхтатилди
Бунга "қатор мамлакатларда Россия телеканаллари эфирига чекловлар киритилгани боис халқаро сунъий йўлдошларда ВГТРК телеканаллари эфири блоклангани" сабаб бўлган.
Фото: ТАСС
Туркманистонда Россиянинг "Россия-1" ва "Звезда" телеканаллари эфири вақтинча тўхтатилди, деб хабар берди DW. "Ашхобод шаҳар телефон тармоғи" оператори яқин вақт ичида резерв трансляция ташкил этилишини билдирган.
Аввалроқ Қирғизистонда ҳам Россиянинг айрим телеканаллари эфири вақтинча тўхтатилгани маълум бўлганди. Бу мамлакатда "Россия-24", "Россия Культура" ва "Звезда" телеканаллари трансляцияси тўхтатиб қўйилган.
"Акнет" телекоммуникация компаниясининг билдиришича, бунга "қатор мамлакатларда Россия телеканаллари эфирига чекловлар киритилгани боис халқаро сунъий йўлдошларда ВГТРК телеканаллари эфири блоклангани" сабаб бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда резерв трансляцияни ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, Россиянинг "Первый канал", "РенТВ", "НТВ", СТС, ТНТ, ЧЕ, "Матч" ва бошқа каналлари эфири давом этмоқда.
Аввалроқ ЕИ, Буюк Британия, Австралия ва бошқа қатор давлатлар ВГТРК, унинг раҳбарияти ва ходимларига нисбатан санкциялар киритганди.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026