Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелидаги янги уйлардан бирини олмоқчи бўлган аёлни 35 минг долларга «ухлатишди»
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 3 декабрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 15 июль куни Жиззах вилоятида яшовчи, муқаддам судланган Б.С. Ш.Руставели кўчаси олдида Чилонзор туманида яшовчи Д.Б. га Сергели туманида қурилаётган янги уйлардан 3 хоналисини 2018 йил август ойига қадар олиб беришини ваъда қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс ундан 35 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Б.С. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
10:29 / 20.02.2026
Сергелида ЙТҲ: “Матиз” ва Hongqi тўқнашди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026