Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия махсус хизматлари россиялик дипломатларнинг автомобилларини кузатув остига олади
Британиянинг МИ-5 контрразведка хизмати ва полиция разведка бўлинмалари Бирлашган Қиролликда қолган россиялик дипломатлар разведка ишларини амалга оширишга жалб этилишлари мумкинлиги боис уларнинг автомобилларини кузатув остига олиш керак деб ҳисобламоқда.
Бу ҳақда Daily Mirror газетаси Британия махсус хизматларининг хизмат ёзишмасига таяниб хабар берди.
Ҳужжатда Россия дипломатик автомобилларининг Бирлашган Қироллик ҳудудида ҳаракатланишини кузатиб бориш, уларнинг қайд рақамлари, ҳаракат йўналиши ва машина ичидаги одамлар сони ҳақидаги маълумотларни ёзиб олиш бўйича тавсиялар берилган.
Аввалроқ Словакия россиялик дипломатни жосуслик фаолиятига алоқадорликда айблаб мамлакатдан чиқариб юборганди
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026