Қўқонда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бошланди
Президентнинг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, 2021 йил якунигача 7 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши белгиланган берилган эди.
“Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, акциядорлик жамияти томонидан Қўқон шаҳрида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирда Қўқон шаҳри электр энергияси истеъмолчилари 6 та нимстанция ва ундан чиқувчи 113 та 6 кВ ли электр узатиш тармоқлари ҳамда 556 та трансформатор пунктлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида шаҳар ҳудудидаги ҳисоб нуқталарига жами 59 168 та, жумладан: нимстанцияларга 143 та; аҳоли истеъмолчиларига 53 983 та ҳамда улгуржи истеъмолчиларига 4 673 та электр ҳисоблагичлар ва ҳисоб нуқталаридан маълумотларни йиғиш учун нимстанция ва трансформатор пунктларига 373 та концентраторлар ўрнатилиши таъминланади.
Ушбу лойиҳа доирасида Қўқон шаҳрига ХК «Toshelectroapparat» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 22 000 дона замонавий электр ҳисоблагичлар етказиб берилди ва ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
00:36 / 19.10.2024