Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада ғолиби бўлган ўзбекистонлик ўсмир шахматчиларга «Спарк» автомобиллари берилди
Бугун, 6 декабрь куни Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиққан ўзбекистонлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Жасур Матчанов ва мамлакат спортининг бошқа мутасадди вакиллари иштирок этишди.
Тақдирлаш маросимида терма жамоанинг энг яхши натижа кўрсатган уч аъзоси – Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовга «Спарк» автомобиллари совға сифатида топширилди.
Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов - халқаро гроссмейстер ҳисобланади. 2004 йилда туғилган шахматчи мусобақада биринчи тахтада энг кучли спортчилар билан дона суриб, 9 имкониятдан 5,5 очко жамғарди ва олтин медални қўлга киритди. Халқаро тоифадаги спорт усталари – 2002 йилда туғилган Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ҳам мос равишда 8 ва 7,5 очко тўплаб, олтин медалларни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 23 ноябрдан 3 декабрга қадар Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтди. Жами 46та жамоа иштирокидаги турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 9 имкониятнинг 8тасида ғалаба қозониб, тарихда илк маротаба биринчи ўринни эгаллади.








Мавзуга оид
18:43 / 22.06.2026
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси блиц бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
18:55 / 20.06.2026
Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
13:52 / 23.04.2026