Samsung Ўзбекистонда бизнес учун замонавий ечимларни тақдим этди
5 декабр куни Samsung Electronics компанияси Тошкентда илк маротаба ишбилармонлар учун B2B форматида конференция ўтказди, унда корпоратив сегмент учун янги замонавий қурилмалар ва бизнесга мўлжалланган дастурий таъминотларни ўз ичига олган замонавий ечимлар намойиш этилди.
Samsung компанияси Ўзбекистонни B2B сегментида етакчи бозор дея таъкидламоқда, айниқса, ҳозирги тезкор иқтисодий ўзгаришлар даври ва корпоратив бизнес соҳаси ривожланаётган бир пайтда.
Истеъмолчилар учун электроника бозоридаги глобал етакчи мамлакатимизда бир неча йиллардан буён фаолият олиб бормоқда, унинг янги, замонавий ғоялари маҳаллий компаниялар томонидан муваффақиятли қўллаб келинмоқда.
Масалан, Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро Аэропортида рейслар ҳақида долзарб маълумотларга эга бўлиш имконини яратувчи Samsung ахборот дисплейлари ўрнатилган.
Ўзбекистондаги йирик қурилиш ташкилотларидан бири Golden House` нинг шоуруми хам Samsung компанияси томонидан жиҳозланган. Бу ерда хонадон харидорлари тақдимотлар учун мўлжалланган Samsung Flip рақамли дисплейлари ва деворий видео қурилмалар орқали янги турар-жой комплекслари ҳақида маълумотларга эга бўлишади.
Юртдошларимиз томонидан севиб истеъмол қилинадиган KFC тезкор тамадди қилиш ресторанлари тармоғи ҳам MagicInfo махсус ўрнатилган контентни бошқариш тизимига эга Samsung ахборот дисплейларини қўллаб келмоқда. Мазкур ТВ-панелларда мижозлар учун нархлар ва рестораннинг фойдали таклифлари ҳақидаги керакли маълумотлар акс эттирилган.
B2B конференцияси иштирокчилари мобил қурилмалар учун Samsung KNOX ахборот хавфсизлиги замонавий тизими, маълумотларни улкан жойда тақдим этиш имконини яратувчи деворий видео дисплейлар, тақдимотлар учун мўлжалланган Samsung Flip сенсорли функционал дисплейлари, LED-панеллар, мониторлар, маълумотларни сақлаш ускуналари, “яримсаноат” совутгичлари ва бошқа ишланмалар билан танишиб чиқишди.
Компания ўз маҳсулотларининг юқори сифатга эга эканлиги ва ишончлилигини тасдиқлайди ҳамда ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув, яъни керакли тавсиялар бериш, техник қўллаб-қувватлаш, ускунанинг келгусидаги ҳолати бўйича ҳам хизмат кўрсатиш ҳақида қайғуради. Samsung маҳсулотлари кафолатга эга бўлиб, у фақатгина Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларидаги махсус рўйхатдан ўтган Samsung сервис марказларида тақдим этилади.
Қолаверса, Samsung бизнес-жараёнларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида компания томонидан ишлаб чиқилган IT-ғояларни муваффақиятли қўлловчи кўплаб маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Барча ҳамкорлик масалалари бўйича қуйидаги манзилга мурожаат этишингизни сўраймиз: temirlan.k@samsung.com
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024