Жамият | 21:27 / 07.12.2018
8773
2 дақиқада ўқилади

40 минг долларни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс жазоланди

2018 йилнинг 9 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида 40 000 АҚШ доллари савдосини амалга оширмоқчи бўлган, валютага оид жиноятни содир этган судланувчи Музаффар Комилжонович Рўзимовга нисбатан ҳукм ўқилди. 

36 ёшли Музаффар Рўзимов 2018 йил 16 сентябрь куни, соат 21:09лар чамаси, фуқаро М.Раджаповга 40.000 АҚШ долларининг ҳар бирини 8.120 сўмдан ҳисоблаб, жами 324.800.000 сўмга сотишни айтиб, келишилган 40.000 АҚШ долларидан 20.000 АҚШ долларини бериб, жуда кўп миқдордаги валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда қасддан ўтказиб, 162.400.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ўтказилган тезкор тадбир иштирокчилари томонидан жиноят устида қўлга олинган. М.Рўзимов суд муҳокамасида айбига иқрорлик билдирган. 

Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама, синчиклаб текширилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211, 454-457, 462-468-моддаларига амал қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,177-моддаси 3-қисмининг «а» банди билан судланувчи М.Рўзимовга нисбатан 1 йил муддатга, сутканинг соат 22:00дан эрталабки 06:00гача бўлган даврида турар жойидан чиқишни чеклашдан иборат бўлган озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида яна қўшимча тегишли тақиқлар ҳам қўлланилди. 

Жиноят иши бўйича ашёвий далил деб топилган ва АТ «Халқ банки»нинг Янгибозор филиалига сақлаш мақсадида топшириб қўйилган 20.000 АҚШ доллари суд ҳукмига асосан давлат фойдасига мусодара қилинди.

Мавзуга оид