Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистоннинг собиқ президенти Кочарян ҳибсга олинишини шахсий ўч олиш деб атади
Арманистоннинг собиқ президенти Роберт Кочарян апелляция судининг уни ҳибсга олиш қарорини шахсий ўч олиш деб атади.
“Бу ҳукуматнинг қўпол босими остида қабул қилинган сиёсий қарордир. Шахсий ўч олиш, менга ва менинг оиламга қарши вендетта”, деб айтилган Кочарян баёнотида.
Кочаряннинг фикрича, унинг ишини кўрган судья қонунга хилоф равишда танланган.
“Мен ўтган йўл, менинг бошқарувим вақтида эришилган натижалар, Арманистон, Арцах (Қорабоғ) ва хориждаги обрўйим, менинг сиёсий истиқболларим ҳозирги популист ва давлатни бошқара олмайдиган раҳбарга тинчлик бермаяпти”, дейилган Кочарян баёнотида.
Кочарян Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинянни қурбонларга олиб келган 2008 йил 1 мартдаги оммавий тартибсизликларнинг бош ташкилотчиси деб атаган. “У ўзини қондан тозалаб, мени айбдор қилмоқчи”, деб айтган Арманистоннинг собиқ президенти.
Арманистоннинг биринчи президенти, 2008 йил 19 февралдаги президент сайловларида иштирок этиб, Серж Саргсянга ютқазган Левон Тер-Петросян бошчилигидаги мухолифат сайловларнинг расмий натижаларидан норози бўлиб Ереванда намойишлар ўтказган. Намойишлар 1-2 март кунлари тартибсизликларга ва намойишчиларнинг ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарши тўқнашувларига айланиб кетган. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган, 200 га яқин киши жароҳат олган.
Пашинян ўшанда Тер-Петросян сайловолди штаби аъзоси ва норозилик намойишларининг фаол иштирокчиси бўлган. У ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган ва 2009 йил ёзда ҳукуматга таслим бўлган. Ереван суди Пашинянни оммавий тартибсизликларни ташкиллаштирганлик учун 7 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилган. Бироқ Пашинян 2011 йил майида амнистия билан озодликка чиқарилган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
16:54 / 09.06.2026
«50 фоиздан кам». Россия телеканаллари Пашиняннинг ғалабасини «тан олмади»
09:00 / 09.06.2026