Жамият | 17:18 / 07.12.2018
6832
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган масъул шахс ва фуқароларга 625 млн сўм жарима солинди

5 декабрь куни Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан Чирчиқ шаҳар Заковат кўчасида жойлашган (ҳозирги вақтда фаолияти тўхтатилган) Саноат-иқтисодиёт касб ҳунар коллежида “Ёнғин ўчириш тактик машқи” ўтказилди. 

Фото: Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Машқда Чирчиқ шаҳрини ёнғиндан муҳофаза қилувчи 7-ҳарбийлашган ёнғин хавфсизлик қисмидан 2 та, 1-ҲЁҲҚдан 1 та, 26-КЁҲҚдан 1 та ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари, Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бўлимига қарашли Тез тиббий ёрдам гуруҳи, газ таъминоти участкаси гуруҳи, электр тармоқлари гуруҳи, ФВВ гуруҳи ва 27 нафар шахсий таркиб жалб қилинди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Ёнғин ўчириш тактик машқ даврида, ушбу коллежнинг 3 қаватида шартли равишда ёнғин содир этилди, ёнғин қисқа вақт ичида ўраб олиниб, тўлиқ бартараф этилди. Шартли равишдаги ёнғин жойидан 2 нафар фуқаро ёнғин ўчирувчилар томонидан қутқариб олиб чиқилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Шунингдек, Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ хабарига кўра, Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 2018 йилнинг 11 ойи мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган ва рўйхатга олинган 17 минг 207 та халқ хўжалиги коpхоналаpидан 3 минг 27 тасининг ёнғинга қаpши ҳолати тўлиқ текшириб чиқилди, 2 минг 299 таси назорат тартибида текширувдан ўтказилди, давлат тасарруфидаги масканларда 3 минг 123 маротаба кундузги тезкор текширилди, тунда инсонлар қоладиган масканларда 2 минг 998 маротаба тунги текширувлар ўтказилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Ўтказилган текшиpувлаp мобайнида ёнғин чиқиши хавфи бўлган 3 минг 965 та корхона ва алоҳида хоналарнинг иши вақтинчалик тўхтатилди, 22 минг 159 та носоз электp асбоб–ускуналаpи, агрегат ва электр тармоқларидан фойдаланиш таъқиқланди, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган 6 минг 493 нафар масъул шахс ва фуқароларга нисбатан 625 млн 175 минг 695 сўм миқдорида жарима солинди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

Вилоятда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида мавжуд муаммо, камчилик ва нуқсонлар бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига 735 та, юқори ташкилотларга 1 минг 71 та ахборотнома ҳамда тақдимномалар киритилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 2018 йилнинг 11 ойи мобайнида вилоят ҳудудида содир бўлган ёнғинлар 9,69 фоизга, содир бўлган ёнғинлар натижасида фуқароларни ҳалок бўлиш ҳолати 14,2 фоизга, ёнғинларда инсонларни тан жароҳати олиш ҳолатлари 2,8 фоизга камайишига эришилди.

Мавзуга оид