Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон Brexit бўйича “Б режа”сини маълум қилди
Фото: Reuters
Буюк Британия меҳнат ва пенсия ишлари вазири Эмбер Радд агар қуйи палата мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича ҳукумат вариантига қарши овоз берса, унинг муқобили борлигини маълум қилди. Радд билан ўтказилган интервью Times нашрида чоп этилган.
Радднинг айтишича, энг мақбул вариант “Норвегия плюс” келишуви бўлади. Бу келишув Буюк Британияга Норвегия каби Европа Иттифоқи аъзоси бўлмай туриб, Европа иқтисодий ҳудудида қолишга имкон беради, товарлар, капиталлар ва ишчи кучларининг давлатлар ўртасида эркин ҳаракатланиши имкониятини таъминлайди.
Келишув, шунингдек, Британияга Европа Иттифоқининг божхона иттифоқида қолишига имкон беради. “Бу “Б режа” мамлакат ва кўплаб депутатлар учун мақбулдир”, деб таъкидлаб ўтган вазир.
Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit шартлари бўйича ҳукумат билдирган вариант парламентда маъқулланишини кутмоқда.
4 декабрда Британия парламентида Brexit шартлари бўйича 5 кунлик дебатлар бошланди, 11 декабрда эса қуйи палатада Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича овоз бериш бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
15:41 / 04.02.2026
Норвегияда монархия инқирози юзага келди
08:50 / 02.02.2026
Собиқ еврокомиссар Эпштейн билан алоқалар ҳақидаги маълумот сабаб партиядан чиқди
20:07 / 30.01.2026
Буюк Британия ва Хитой ўзаро муносабатларда «қайта тикланиш» даврини бошлади. Бу Трампга ёқмаяпти
10:58 / 26.01.2026