Мирзиёев инфляция даражасини прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб туриш учун қандай чоралар кўрилишини айтди
«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини ушбу айём билан муборакбод этиб, сиёсий-ҳуқуқий ҳаётимиздаги ўзгаришлар ҳақида маъруза қилди.
Президентнинг маълум қилишича, инфляция даражасини прогноз кўрсаткичлари доирасида сақлаб туриш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда.
«Биринчидан, биз самарадорлиги паст бўлган ва етарлича янги иш ўринлари ярата олмаётган йирик давлат корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратишни қайта кўриб чиқишимиз лозим. 2019 йилда кредитлар беришда бюджет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари кўпаймаслиги керак.
Иккинчидан, миллий валютамиз ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш учун пул-кредит сиёсатини тартибга солишнинг замонавий воситаларини жорий этишимиз зарур.
Учинчидан, асосий турдаги озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз ва бу орқали нархлар барқарорлигини таъминлашимиз керак. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Тўртинчидан, стратегик аҳамиятга эга бўлган товарлар бўйича нархларнинг шаклланиш механизмларини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни фақат биржа савдолари орқали сотиш, шу асосда эркин рақобат муҳитини яратиш талаб этилади.
Бешинчидан, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида электр энергияси, табиий газ ва коммунал хизматлар учун тўловларнинг бир қисмини давлат томонидан компенсация қилиш чораларини кўришимиз лозим.
Олтинчидан, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган истеъмол товарлари импорти бўйича тарифларни тартибга солишнинг мослашувчан механизмларини жорий қилиш керак.
Еттинчидан, республикамизнинг иқтисодий аҳволи оғир ҳисобланган 27 та шаҳар ва туманини комплекс ривожлантириш мақсадида, аввало, йирик инвестиция лойиҳаларини ушбу ҳудудларда амалга ошириш зарур», - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
19:46 / 07.12.2023
Шавкат Мирзиёев: Конституцияни тўғридан тўғри қўллаш амалиётига ўтишимиз зарур
17:46 / 05.12.2023
Конституция байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
13:00 / 09.11.2023
Шавкат Мирзиёев яна бир бор Ғазодаги воқеаларга муносабат билдирди
11:48 / 09.11.2023