Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда икки йилда 90та қонун, 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилинди
Ўзбекистонда икки йилда 90та қонун ҳамда 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан қилган маърузасида айтди.
«Кейинги икки йилда фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, турмуш шароитларини яхшилаш, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этишга қаратилган 90 та қонун ҳамда 2 мингдан зиёд фармон ва қарорлар қабул қилдик», - деди у.
Қайд этилишича, қабул қилинган қонун ҳужжатларида белгиланган 13 мингдан ортиқ топшириқларнинг 20 фоизи муддатида ижро қилинмаган.
«Бу Вазирлар Маҳкамаси, қатор давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари раҳбарлари ва маҳаллий ҳокимликларнинг ишга масъулиятсиз ёндашаётганидан далолат бермоқда», - дея маълум қилди президент.
Мавзуга оид
18:31 / 07.12.2025
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 615 кишини афв этди
18:31 / 28.08.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги ҳарбий парадда иштирок этади
17:40 / 28.08.2025
«Мана шу 30 йилликда ёпиқ давлат сифатида турганмиз» – муфтий Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари кенгаяётгани ҳақида
21:09 / 27.08.2025