Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик тасодифан 4 минг йиллик косани 5 долларга сотиб олди
Фото: Twitter/Live Science
Британиялик Карл Мартин сотиб олган кийик расми билан безалган сопол косаси 4 минг йиллик тарихга эгалигидан хабар топмагунча, уни тиш чёткаси учун таглик сифатида қўллаб келган.
Карл ёйма бозор бўйлаб юрганда коса унинг диққатини тортган ва у косани тувак билан бирга 5 долларга сотиб олган.
Эркак бир неча йил ўтиб аукцион уйга ишга жойлашгандан кейингина сотиб олган косасига ўхшаш қадимий буюмларга эътибор қаратган. Эксперт таҳлили эса коса 4 минг йил аввал ҳозирги Афғонистон ҳудудида ясалганини ўрнатган.
“Бу коса 4 минг йил аввал ясалганини англатади. Бу ажойиб. Коса Жанубий Дербиширдаги ёйма бозорга қандай тушиб қолганини ҳеч қачон билолмасам керак”, деб айтган эркак.
Мавзуга оид
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
11:30 / 23.04.2026