Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт амири Форс кўрфази давлатларини ўзаро маломатлар ёғдиришни тўхтатишга чақирди
Кувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад Ал Жаббор араб давлатларини Қатар билан можаро сабабли матбуотда бир-бирларига маломатлар ёғдиришни тўхтатишга чақирди.
“Форс кўрфази давлатлари бирдамлигини сақлаб қолиш ва уларнинг фаровонлашувига кўмаклашиш позициямиздан келиб чиқиб, тамойилларимизга зарба берган ва жамиятимизда адоват уруғини сочган ахборот кампанияларини тўхтатишга чақирамиз”, деб айтган Кувайт амири Форс кўрфази араб давлатлари хавфсизлик кенгашининг 39-саммити очилишида.
Саудия Арабистони, БАА ва Баҳрайн Қатар билан 2017 йил июнда дипломатик алоқаларни узгандан кейин Қатар раҳбариятига қарши ОАВда кампания бошлаган. Қатар ҳам четда қолмай, матбуотда қўшни давлатларга таъналар билдириб, уларнинг Доҳага қарши қабул қилган қарорларини танқид қилган.
ОАВда ўзаро таъналар билдириш жорий саммит олдидан янада кучайди. Бунга эса Қатар амирининг Саудия Арабистони қироли таклифига қарамай, саммитга ўзи бормай, ўрнига пастроқ даражадаги амалдорни юборгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
17:46 / 12.07.2026
Қатарнинг собиқ амири вафот этди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амирига газ мажмуасидаги фожиа юзасидан таъзия йўллади
18:11 / 20.06.2026