Жаҳон | 20:09 / 09.12.2018
36230
1 дақиқада ўқилади

Олимлар 2019 йилда тарихдаги энг иссиқ ҳаво кузатилишини прогноз қилишди 

Фото: pixabay

Калифорния университети олимлари 2019 йил тарихдаги энг иссиғи бўлиши мумкинлигини прогноз қилишди. Бундай прогнозни олима Саманта Стивенсон бермоқда, деб ёзди National Geographic.

Сайёрамизда ҳароратнинг бундай кўтарилиши Тинч океани шарқидаги сувнинг сиртқи қатлами ҳароратининг кескин ошиши сабабли юз беради. Бу жараён Эль-Ниньо феномени деб аталади.

Охирги 4 йилда юқори ҳароратлар кузатилган, чунки карбонат ангидриднинг атроф-муҳитга чиқиши рекорд даражаларга етган. Бундан Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумотлари дарак бермоқда. 

Олимлар глобал исиш экстремал об-ҳаво шароитларини келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантириб келишмоқда. Бундай об-ҳаво шароитларига ўрмон ёнғинлари, тошқинлар ва кучли бўронлар киради. Таъкидлаш жоизки, шимолий яримшарда жорий йилда 70 та тропик бўрон юз берган, ваҳоланки узоқ вақт давомида улар сони йилига 53 тага яқинни ташкил қилган.

Мавзуга оид