Жаҳон | 17:41 / 09.07.2025
2042
2 дақиқада ўқилади

Иссиқ ҳаво Европада ўлим ҳолатлари сонини уч бараварга оширди

Олимлар Европанинг 12 та йирик шаҳрида қайд этилган ўлим ҳолатларига оид маълумотларни таҳлил қилиб чиқди.

Фото: AP

Экстремал об-ҳаво ҳодисаларини келтириб чиқараётган иқлим ўзгариши бўлмаганида Европада аномал иссиқлик қурбонлари сони қарийб уч баробар кам бўларди. Бу ҳақда европалик олимларнинг World Weather Attribution илмий лойиҳасида сўз боради.

Олимлар 23 июндан 2 июлга қадар Европанинг 12 та йирик шаҳрида қайд этилган ўлим ҳолатларига оид маълумотларни таҳлил қилган — ушбу муддат оралиғида ҳаво ҳарорати 40 даража иссиқдан ошганди. Олимларнинг баҳолашича, ўлим ҳолатларининг 2,3 мингтаси жазирама ва унинг саломатлик учун оқибатлари билан боғлиқ.

Шу билан бирга, олимларнинг таъкидлашича, агар глобал иссиқлик ва экстремал жазирама бўлмаганида, қурбонларнинг 1,5 минг нафари тирик бўлиши мумкин эди.

Олимлар иссиқликдан ўлим ҳолатларига доир реал маълумотлардан фойдаланиб, иқлим ўзгаришининг таъсири ҳисобга олинмаган сунъий сценарийни моделлаштириш орқали тадқиқот ўтказган.

Глобал исиш оқибатларидан юзага келадиган ўлим ҳолатлари энг кўп 65 ёшдан катталар орасида кузатилган — 88 фоиз. Тадқиқот муаллифларидан бири бўлган Лондон империал коллежи Бен Кларкнинг сўзларига кўра, «аномал иссиқлик ўзидан ўрмон ёнғинлари ёки бўронлар каби вайронагарчилик изини қолдирмайди. Унинг оқибатлари асосан кўзга кўринмайди, бироқ вайронкор. Атиги 2–3 даражадаги ўзгариш минглаб одамлар учун ҳаёт ва ўлим ўртасидаги фарқни англатиши мумкин».

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид