15:15 / 10.12.2018
97317

Актёр ва режиссёр Ойбек Одилов оламдан ўтди

Марҳум санъаткор Иноғом Одиловнинг фарзанди - актёр, режиссёр Ойбек Одилов хасталик туфайли бугун оламдан ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги маълум қилди.

Ойбек Одилов илк бор Зулфиқор Мусоқовнинг «Аёл зоти» сериалида томошабин назарига тушган. Режиссёр сифатида «Осмон яқин» фильмини суратга олган. 

Шунингдек, моҳир дубляж актёри сифатида ҳам ўзига хос овоз соҳиби эди. 

«Унинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, яқинлари қалбида мангу яшайди. Сирли табассуми эса ўзбек киносининг экранларида барҳаёт», - дейилади «Ўзбеккино» хабарида.

Kun.uz марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.

Top