Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияга Европа Иттифоқини тарк этмасликка рухсат берилди
Фото: Shutterstock
Европа иттифоқи (ЕИ) судининг маълум қилишича, Бирлашган Қироллик ташкилот таркибидан чиқиб кетиш ҳақида ўз билдиришномасини қайтариб олиши мумкин. Бу ҳақда маҳкама сайтида хабар берилди.
Таъкидланишича, Британия томони бундай қарорни бир томонлама тарзда қабул қилиши мумкин. Бундай ҳолда, мамлакат ЕИ аъзоси мақомини ўзида сақлаб қолади.
Аниқлик киритилишича, Европа иттифоқи ва Британия ўртасидаги келишувдан аввал, ёки иттифоқдаги аъзолик тўхтатилиши ҳақида билдиришнома юборилганидан икки йиллик муддат тугашига қадар шундай сценарий эҳтимоли сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг иттифоқчилари Европа иттифоқидан чиқиш бўйича иккинчи референдумни тайёрлашаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:50 / 02.02.2026
Собиқ еврокомиссар Эпштейн билан алоқалар ҳақидаги маълумот сабаб партиядан чиқди
20:07 / 30.01.2026
Буюк Британия ва Хитой ўзаро муносабатларда «қайта тикланиш» даврини бошлади. Бу Трампга ёқмаяпти
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
09:58 / 24.01.2026