Комилов АҚШнинг Одам савдосига қарши курашиш бўйича элчисини қабул қилди
2018 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатларининг Одам савдосини мониторинг қилиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Жон Ричмондни қабул қилди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон - АҚШ ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Сўнгги икки йил давомида икки томон кун тартибининг муҳим қисми ҳисобланган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзуси бўйича мулоқотда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ўзаро тушуниш ва ишончга эришилди. Бунга эса 2017-2021 йилларда тараққиёт стратегиясини татбиқ этиш доирасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар йўл очмоқда.
Жон Ричмонд Ўзбекистонда болалар меҳнатига тўлиқ барҳам беришда эришилган ўзгаришлар ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича ҳукумат томонидан қабул қилинган ижобий натижаларни қайд этди.
Ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024