Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик чегарачилар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди. У чегара тўсиғидан ошиб ўтмоқчи бўлган
Сариоғочлик чегарачилар Ўзбекистондан Қозоғистон ҳудудига ноқонуний йўл билан ўтишга уринган чегарабузарни қўлга олишди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати маълумотларига кўра, «Қоплонбек» чегара пости оператори тунги кузатув ускуналари билан жиҳозланган видеокамералардан фойдаланган ҳолда, чегарабузар чегара тўсиғи томон югуриб кетгани, сўнг ундан ошиб ўтишга ҳаракат қилганини пайқаб қолган.
Ҳарбий хизматчи бу ҳақда участкада бўлган чегараолди нарядига хабар берди, сўнг, «чақирилмаган меҳмонни» кузатиб, нарядга уни қўлга олиш учун кўрсатмалар бериб турган.
Қайд этилишича, чегарабузар Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Унинг ёнида ҳеч қандай ҳужжатлар бўлмаган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабардор қилинди, ҳозирда қўлга олинганнинг шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ушлангани, унинг ичида марихуана бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026