Самарқанд вилоятида бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида шу йил 1 декабрь куни номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда Шовона МФЙда яшовчи Ш.О.нинг уйига бостириб кирган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Улар уни ўткир тиғли жисм билан қўрқитиб, ётоқхонасидан “iPhone-5”, “Артель” ва “Самсунг” мобиль телефонлари ҳамда 1 дона “НР” ноутбукини олиб, воқеа жойидан яширинганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий вилояти яшовчи С.Н., ҳамқишлоқлари Х.М., Ф.А., Ж.З., Қўшработ туманида яшовчи Д.А. ва Нарпай туманида яшовчи Б.Б. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Ашёвий далил сифатида мобиль телефонлари олинган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024