Сув хўжалиги вазирлиги ходимларига ҳам Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискада бўлиш имкони берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрда 995-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳукуматнинг мазкур қарори 1-иловасининг 114-бандида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳам раҳбарлари ва ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка қилиниши мумкин бўлган давлат ташкилотлари рўйхатига тиркалмоқда.
Қарор иловасида шундай дейилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябридаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари Рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда):
а) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги»;
б) қуйидаги мазмундаги 161-банд қўшилсин:
«161. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги».
Мавзуга оид
19:13 / 08.05.2024
Сув хўжалиги вазирлиги ягона сув балансини юритувчи давлат органи этиб белгиланди
20:45 / 06.12.2021
Сув хўжалиги вазири: «Сардоба» сув омборини қайта тўлдиришда Қозоғистон манфаатлари ҳисобга олинади»
19:11 / 03.12.2021
Шавкат Ҳамроев – Ўзбекистоннинг сув муаммолари ва вазирлик ишига нисбатан ОАВдаги танқидлар ҳақида
14:07 / 01.12.2021