Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида call-марказ ишлаб турибди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 71-202-47-00 телефон рақамли call-марказга ёзги суғориш мавсумида сув таъминотида муаммо юзага келган фермерлар, томорқа эгалари ва бошқа сув истеъмолчилари мурожаат қилишлари мумкин. Марказга келиб тушган мурожаатларни бир кундан ошмаган муддатда ҳал этиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, мурожаатларни 71-202-47-00 телефон рақами орқали вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлигига ҳам йўллаш мумкинлиги билдирилган.










