Google хатолик сабабли 52 млн фойдаланувчининг маълумотлари сизиб чиққани ҳақида хабар берди
Google ходимлари бошқа ишлаб чиқувчилар фойдаланувчилар шахсий маълумотларидан фойдаланиши мумкин бўлган хатони аниқлашди ва бартараф этишди, жами 52,5 миллион киши Google+ ижтимоий тармоғидаги носозликдан зарар кўрди. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.
Ушбу хато ноябрь ойида юклаб олиш учун тақдим этилган янгиланган дастурий таъминотда мавжуд бўлган, дастурчилар бу муаммони бир ҳафта ичида ҳал қилишди. Таъкидланишича, бегона иловалар фойдаланувчиларнинг исми ва ёши, фаолият тури, электрон почта манзилини сўраши мумкин эди.
Шу билан бирга, иловалар молиявий маълумотлар, паспорт рақамлари, махфий сўзлар ва жиноятчилар ўзга мақсадларда фойдаланиши мумкин бўлган бошқа нарсаларни олмаган. Бироқ, фойдаланувчи ўз профилини ёпиб қўйган бўлса ҳам, сўров юборилиши мумкин эди. Google’дан қайд этишларича, кимнинг шахсий маълумотлари учинчи шахслар томонидан ишлатилгани ҳақида маълумот топилмаган.
Октябрь ойида компания Google+ «катта муаммолар сабабли» ёпилиши ҳақида эълон қилди, аввалига Google 2019 йил август ойида ижтимоий тармоқ ишини тўхтатмоқчи эди, аммо ноябрдаги воқеалар туфайли у келгуси йил апрелида ёпилади.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024