Google Хитойда цензураловчи қидирув тизимини ишга туширмаслигини маълум қилди
Google раҳбари Сундар Пичаи АҚШ конгрессида унинг компанияси Хитойда қидирув тизимини ишга туширмоқчи эмаслигини маълум қилган. У шу тариқа Google қидирув тизимининг “Ниначи” (Dragonfly) деб номланган, цензураловчи версиясини яратишда иштирок этаётгани ҳақидаги ахборотни инкор этган.
“Айни вақтда Хитойда ўз лойиҳамизни ишга тушириш режамиз йўқ. Биз у ерда қидирув тизимимизга эгамиз. Бизнинг ваколатхонамиз фойдаланувчиларга ахборот тақдим қилади. Ахборот олиш – инсоннинг энг муҳим ҳуқуқидир. Биз ахборотни бутун дунё бўйлаб тақдим қилиш учун бизга боғлиқ барча ишни қилишга интиламиз”, деб айтган Пичаи.
Августда Google Хитойда қидирув тизимининг цензураловчи версиясини ишга туширмоқчилиги маълум қилинган. Хитойда қидирув тизими маҳаллий ҳукумат сиёсатига мос ҳолда сайтлар ва излашларни блоклаши назарда тутилган. Google Хитой бозоридан 8 йил аввал сиёсий сабаблар, жумладан цензура сабабли кетган.
Компания “Ниначи” лойиҳасини 2017 йил баҳорида бошлаган. Ҳозирда Google Хитойда 2003 йилда фойдаланишга киритилган “Олтин қалқон” лойиҳаси шартларига кўра блокланади. “Олтин қалқон” инсон ҳуқуқлари, демократия, дин ва тинч намойишлар билан боғлиқ материалларга киришни блоклайди.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024