Жаҳон | 23:55 / 11.12.2018
9133
2 дақиқада ўқилади

“Оскар” тақдимоти бошловчисиз қолиши мумкин

Жорий “Оскар” мукофоти топширилиши маросимининг бошловчиси этиб тайинланган комик Кевин Харт твиттердаги постлари учун жамоатчилик томонидан хуш кўрилмай қолгани сабаб тақдимотни олиб боролмаслигини эълон қилгач, АҚШ киноакадемияси раҳбарияти танг ҳолатга тушиб қолди.

Гап шундаки, айни вақтда тақдимотни олиб борувчи номзод йўқ, киноакадемия эса Хартнинг ўрнига бирор кишини топишга қийналмоқда. 

Твитлар атрофидаги можародан ташқари, тақдимотни ўтказиш учун тўланадиган гонорарнинг озлиги ҳам муаммо туғдирмоқда.2017 йилги тақдимотни олиб борган Жимми Киммел унга бор-йўғи  15 минг доллар тўланганидан шикоят қилган. Бу эса бошловчиликка кўрилган номзодларнинг тақдимотни олиб боришдан бош тортишларига сабаб бўлган.

АҚШ киноакадемияси кенгаши 11 декабрь кечки вақт (Тошкент вақти билан 12 декабрь эрталаб) бошловчини алмаштириш ёки умуман ундан воз кечиш бўйича йиғилиш ўтказиши белгиланган. Айни вақтда киноакадемияда бундай ҳолатларга режалар бўлмагани маълум қилинган. Бу орада киноакадемия умуман бошловчидан воз кечиши, ҳайкалчаларни эса тадбир меҳмонлари топширишлари мумкинлиги ҳақидаги ахборот пайдо бўлган.

“Оскар” мукофотлари топширилишининг 91-тақдимоти 2019 йил 24 февралда Лос-Анжелесдаги “Долби” театрида бўлиб ўтади. Номзодлар эса 2019 йил 22 январда эълон қилинади. 

Мавзуга оид