Жаҳон | 12:56 / 13.12.2018
21178
1 дақиқада ўқилади
Москва полицияси ўзбекистонлик мигрантни чиқинди қутисидан топилган аёлни ўлдирганликда гумонламоқда
Москва полициячилари кўча тозаловчи мигрантни аёл кишини ўлдирганликда гумонлаб қўлга олишди.
«360» телеканалининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ўз манбасига асосан хабар беришича, «Ўзбекистоннинг 42 ёшли фуқароси 10 декабрь куни Северний Бутоводаги Грин кўчасида ёш аёлни бўғиб ўлдирган, кейин унинг жасадини чиқинди қутисига ташлаб юбориб, ўзи воқеа жойидан яширинган».
11 декабрь куни гумондор қўлга олинди. Терговчилар далил сифатида ундан иккита ип газламали ва битта латексли қўлқопни, шунингдек, қора пакетни олишди. Худди шундай пакетга қизнинг жасади ўраб қўйилган.
Айни пайтда унинг жасади суд-тиббий экспертиза бюросига жўнатилди.
Мавзуга оид
11:47
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
19:02 / 31.10.2024