Жаҳон | 13:46 / 13.12.2018
9145
2 дақиқада ўқилади

Остонадаги суд прокуратура протестидан кейин Ўзбекистон фуқаросини оқлаб ҳукм чиқарди

Фото: Fotolia

Қозоғистон Олий суди бош прокурорнинг протести бўйича мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги суд қарорини бажармаганлиги учун озодликдан маҳрум этилган Ўзбекистон фуқаросига оқлов ҳукми чиқарди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси 13 декабрь, пайшанба куни хабар берди.

2016 йилда Атирау вилоятининг Исатой туман суди Ўзбекистон фуқароси Тожиевни «Чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни бажармаслик» моддаси бўйича айбдор деб топди ва уни кейинчалик Қозоғистондан беш йилга чиқариб юбориш билан 106 минг тенгелик (290 доллар) жаримага тортди.

Бир йил ўтиб, матбуот хизмати хабар беришича, худди шу суд Тожиевни «худди ўша ҳаракатлар учун», бироқ жиноят кодексининг бошқа моддаси - «Суд қарорини бажармаслик» бўйича олти ойга озодликдан маҳрум этди.

Қозоғистон қонунчилигига кўра, ҳеч ким битта ҳаракат учун қайта жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Матбуот хизмати хабарида айтилишича, Олий суд бош прокурорнинг протестида келтирилган далилларга қўшилган ва жиноий ишни тўхтатган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид