Америкалик ўз уйида ярим аср аввал бедарак йўқолган отасининг суякларини топди
АҚШнинг Лонг-Айлендида яшовчи Майк Кэрролл ўз уйининг ертўласида 57 йил аввал бедарак йўқолган отаси Жорж Кэроллнинг суякларини топди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ДНК-тест суякларнинг Жорж Кэроллга тегишли эканини тасдиқлаган. У 1961 йилда ўғли 8 ойлик чақалоқ бўлганда изсиз йўқолган. Майк вояга етгач, отасини топишга қарор қилиб, экстрасенсга мурожаат қилган. Экстрасенс эса унга отасининг жасадини онасининг уйида излашни маслаҳат қилган.
“Экстрасенс менга отам тўмтоқ буюм билан зарба бериш оқибатида ҳалок бўлгани, унинг бошига қувур билан уриб, тириклайин кўмиб юборишгани айтган”, деб маълум қилди Майк.
Полиция Майкнинг отаси ҳақиқатан ҳам бошнинг тўмтоқ жароҳатидан ўлганини тасдиқлаган. Айни вақтда Жорж Кэроллнинг ўлими қотиллик сифатида тергов қилинмоқда. Бироқ Майк ҳеч қандай “адолат”ни истамаётганини айтган.
“Адолат биз суякларни қазиб олганимизда юз бериб бўлди. Биз отамизни топдик, биз ғалаба қилдик”, деб изоҳ берган Майк.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024