Жаҳон | 19:24 / 14.12.2018
24707
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь ҳеч қачон Россия таркибига кирмаслигини айтди

Фото: ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко суверенитет унинг мамлакати учун муқаддас эканлигини ва ҳеч қачон Россия таркибига кирмаслигини маълум қилди. У бу ҳақда Россия ОАВ ходимлари билан учрашувда айтди.

"Эслаб қолинг, биз учун суверенитет муқаддас нарса, бу ҳақда олдин ҳам айтганман. Бу нисбий мустақиллик, мен мутлақ мустақил давлатлар бўлмайди деб ҳисоблайман. Ва сизлар ҳам ўта мустақил бўлмасангиз ҳам, суверенсизлар. Агарда бизни Жириновский таклиф қилганидек, областларга бўлиб ташлаш ва Россияга қўшиб олишни исташса – бу ҳолат ҳеч қачон бўлмайди"- деди Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, агарда Россия раҳбарияти ана шундай ўйда бўлса - "бу Россиянинг зарарига бўлади". 

"Президентнинг асосий иши мамлакат суверенитетини таъминлашдир, мен доим бу ҳақда ўйлашим ва бирор таҳдид бўлмаслиги учун атрофга қараб туришим лозим. Ҳозирда жанубдан катта таҳдидни ҳис қилмоқдаман, у ердан қурол ва ярамаслар келмоқда, мана шу мен учун муаммо. Шунинг учун жанубда тезлик билан чегара ўрнатмоқдаман, Россия билан чегарани тикламайман", деди Лукашенко.

Мавзуга оид