Жаҳон | 08:34 / 14.12.2018
6799
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трампнинг инаугурация қўмитасига қарши тергов бошланди

Фото: REUTERS

Федерал прокурорлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг инаугурация қўмитаси харажатларига нисбатан суриштирув ишларини бошлашди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таянган ҳолда ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, прокурорлар 2017 йилда Трамп инаугурация қўмитасининг сарф-харажатларини ўрганишмоқда. Тергов тахминига кўра, ўтган йили қўмита мақсадсиз эҳтиёжлар учун хайриядан олинган 107 миллион доллар миқдоридаги маблағни сарфлаган бўлиши мумкин. Хусусан, терговчилар Трампнинг асосий донорлари сиёсий имтиёзлар ёки мансабдор шахсларга таъсир ўтказиш имкони эвазига хайрия пулларини тақдим этишгани борасидаги вариантни текширишмоқда.

Газетадан қайд этишларича, ҳозирги вақтда тергов дастлабки босқичда турибди. Сиёсий хизматлар эвазига пул маблағларини тақдим этиш коррупция тўғрисидаги федерал қонунларни бузган бўлиши мумкин, дея қўшимча қилиб ўтган нашр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп жиддий хавотирга тушиб қолгани хабар берилганди.

Мавзуга оид