Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ПФЛ бугун 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди
Профессионал Футбол Лигаси бугун соат 18:00да «Ўзэкспомарказ»нинг анжуманлар залида 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади.
Унда қуйидаги номинациялар бўйича совринлар топширилади:
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши дарвозабони;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг чиройли голи;
- Суперлига 2018 тўпурари;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси;
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси;
- Fair Play соврини;
- Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси махсус соврини.
Шунингдек, йил якунларига бағишланган тантанали маросимда мавсум давомида ўз соҳаси бўйича қолган клубларга ўрнак бўла оладиган тарзда фаолият олиб борган матбуот хизмати, маркетинг хизмати ва мухлислар билан ишлашда яхши натижаларга эришган фан-клублар ҳам алоҳида тақдирланади.
Маросим Спорт ТВ орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Мавзуга оид
11:55 / 11.12.2024
Бердиев — Суперлиганинг энг яхши мураббийи, Мозговой — энг яхши футболчи
15:55 / 04.04.2024
Тошкентда талабалар ўртасида Coca-Cola ҳомийлигидаги турнир ўтказилади
19:04 / 16.03.2024
UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди
17:33 / 16.03.2023