Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Фото: Тахиатош ИЭС
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мазкур Низом 2019 йил 1 январидан кучга киритилиб, 2024 йил 1 январга қадар қуйидаги саноат ва энергетика ташкилотларига етказиб берилган техник сув учун хизмат ҳақини ҳисоблашда, истисно тариқасида, 0,1 коэффициенти қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда техник сув етказиб бериладиган саноат ва энергетика ташкилотларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда улар билан белгиланган тартибда техник сув етказиб бериш хизмати тўғрисида шартномаларни расмийлаштиради.
Техник сув етказиб берилганлиги учун хизмат ҳақини ҳисоблашда 0,1 коэффициенти қўлланиладиган саноат ва энергетика ташкилотлари рўйхати:
1. “Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти.
2. “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти.
3. “Талимаржон иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти.
4. “Тахиаташ иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти.
5. “Тошкент иссиқлик электр станцияси” унитар корхонаси.
6. “Тошкент иссиқлик электр маркази” унитар корхонаси.
7. “Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти.
8. “Деҳқонобод калий ўғитлар заводи” унитар корхонаси.
Мавзуга оид
09:32 / 07.02.2026
2027 йилдан сувдан фойдаланиш солиғи сув тежамкорлигига боғланади
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
16:08 / 10.01.2026
Ўзбекистонлик олимлар сувни тозалашга қаратилган янги ечимни тақдим этди
12:37 / 19.12.2025