Жаҳон | 22:45 / 15.12.2018
11106
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Туркиянинг Сурияда курдларга қарши операция ўтказишидан хавотирланмоқда

Фото: tccb.gov.tr

АҚШ ҳукумати Туркиянинг Суриядаги курд тузилмаларига қарши операция ўтказиши ҳақидаги баёнотидан хавотирга тушди. Бу ҳақда Вашингтон маъмуриятидаги манбасига асосланиб The Washington Post ёзмоқда.

Вазият "ҳали ҳам беқарор ва Туркия баёноти хавотир уйғотади", деган манба. Нашрнинг қайд этишича, Туркия ва АҚШ президентларининг жума куни ўтказилган телефон орқали мулоқотида Суриядаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинганлиги "оз бўлса ҳам умид беради".  

Жума куни Туркия президенти Ражаб Эрдўған агарда АҚШ Манбиждаги курд тузилмаларини олиб чиқиб кетмайдиган бўлса, Туркия у ерга кириши ҳақида маълум қилганди.  

Анқара Вашингтонни Сурия шимоли-шарқини назорат қилиб турган курд гуруҳларига қурол етказиб беришда бир неча бор айблаганди. Туркия YPG гуруҳини террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган Курдистон ишчи партияси билан алоқадорликда айблаб келади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид