Жаҳон | 19:49 / 15.12.2018
11398
1 дақиқада ўқилади

ФОТ бош котиби араб давлатларини Австралия билан алоқаларни узишга чақирди

Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси бош котиби Саиб Арикат араб давлатларини Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган Австралия билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда Dunya Al Watan портали хабар берди.

Арикат араб давлатларидан "араб етакчилари учрашувида қабул қилинган араб давлатларига Қуддусни яҳудийлар давлати деб тан олган ҳар қандай мамлакат билан алоқаларни узиш мажбуриятини юкловчи" қарорни бажаришни талаб қилди.  

Аввалроқ Австралия бош вазири Скотт Моррисон мамлакат ҳукумати Ғарбий Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини билдирганди.

Ҳозирда Қуддусда АҚШ ва Гватемала элчихоналари жойлашган. Элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирган учинчи давлат Парагвай бўлди, аммо кейинроқ уни яна Тель-Авивга қайтаришга қарор қилди.

Мавзуга оид