Фан-техника | 20:45 / 15.12.2018
47042
1 дақиқада ўқилади

Жаҳондаги энг ишончли автомобиллар рейтинги эълон қилинди

Фото: РИА Новости / Александр Кряжев

Toyota концерни автомобиллари жаҳондаги энг ишончли машиналар рейтингида етакчи бўлди. Американинг CarMD компанияси бу борадаги рўйхатини эълон қилди.

Мутахассислар кейинги 22 йил давомида ишлаб чиқарилган 5,6 миллион дона автомобилга оид маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди ва ҳар бир русумдаги транспорт воситасининг двигатели ишдан чиқиши сонини ҳисоблаб чиқишди. Toyota концерни моторлари бу борада энг яхши натижани кўрсатди ва энг "чидамли" экани маълум бўлди.

Иккинчи ўринни Acura,учинчи ўринни Hyundai автомобиллари эгаллади.

Юқори бешликка шунингдек, Honda ва Mitsubishi автомобиллари кира олди. Кейинги ўринларда Subaru, Buick, Mercedes-Benz, Lexus ва Nissan автомобиллари жойлашди.

Мавзуга оид