Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:10 / 16.12.2018
11407
1 дақиқада ўқилади
Москва вилоятида полициячи Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомбадан жароҳатланди
Фото: Владимир Смирнов/ТАСС
Полиция ходими Москва вилоятидаги А-108 трассасида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба портлаши оқибатида жароҳатланди, деб хабар берди ТАСС.
Хабарда айтилишича, полиция нозири ишдан бўш вақтида А-108 автойўлида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомбани топиб олган. Бомба портлаб кетиши натижасида у оғир жароҳатланган.
Жароҳатланган полициячини йўлдан ўтиб кетаётган машиналардан бирининг ҳайдовчиси пайқаб қолган.
Хабарда айтилишича, жароҳатланган полициячи касалхонага беҳуш ҳолда келтирилган. У бир кўзи ва қўлидан айрилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш