Ўзбекистон | 20:30 / 17.12.2018
15672
5 дақиқада ўқилади

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу низомга кўра, шартнома тузиш учун ижарачи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

·        паспорт;

·        транспорт воситасидан фойдаланадиган шахснинг ҳайдовчилик ryвоҳномаси (миллий ёки халқаро намунадаги);

·        тиббий кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра);

·        гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра).

Ижарага берувчи унга шахсий мулк сифатида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган, техник соз, видеорегистраторлар ва GPS навигаторлар билан жиҳозланган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага беради.

Ижараrа берувчи шартномада белгиланган шартлар асосида гаров депозитини транспорт воситасининг қисқа муддатли ижараси даврига тўлашни талаб этишга ҳақлидир, бу гаров депозити транспорт воситасига етказилган ва ижарачи томонидан қоплашни талаб этадиган зарарни, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун тўловларни амалга ошириш кафолати сифатида хизмат қилади.

Ижарага берувчи томонидан моддий эътирозлар мавжуд бўлмаган тақдирда, шартнома муддати тугагандан сўнг гаров депозити миқдори ижарачига қайтарилади.

Ижарага берувчи:

·        қисқа муддатли ижарага бериш учун мўлжалланган транспорт воситаларини сақлаш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш учун шахсий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиши;

·        ижарачини қисқа муддатга тақдим этаётган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари билан таништириши;

·        транспорт воситаларини белгиланган муддатда топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномасига асосан техник соз, йўл ҳаракати қоидалари талаблари ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бутланган ҳолатда тақдим этиши;

·        транспорт воситаларидан фойдаланиш даврида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.

Қисқа муддатли ижара муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олинади.

Ижарага берувчи ижарачига қисқа муддатли ижарага бериладиган транспорт воситасини ўз вақтида тақдим этмаган ҳолда, ижарачи ушбу транспорт воситасини талаб қилиши ва бажариш муддати кечикишидан келиб чиқадиган зарарни қоплашни ёки шартномани бекор қилиши ҳамда шартномани бажармаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ижарачи:

·        қисқа муддатли ижарага бериладиган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқиши;

·        транспорт воситасидан фақат белгиланган мақсадда, бошқа шахсга бермаган ҳолда фойдаланиши;

·        қисқа муддатли ижара муддати тугагандан сўнг транспорт воситасини шартнома ва топшириш ҳамда қабул килиш далолатномасига мувофиқ техник соз ҳолатда қайтариши;

·        ижарага берувчини транспорт воситасининг эгаси сифатида жавобгарликка тортиш - маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги, транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида транспорт воситасига, учинчи шахслар ҳаёти ёки соғлигига зарар етказилганлиги билан боғлиқ ижарага берувчининг барча зарар (зиён) ва харажатларини қоплаши;

·        шартнома тузилгандан сўнг ижара учун тўловни амалга ошириши шарт.

Транспорт воситасига зарар етказилса ва (ёки) ижарага олинган транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда:

·        ижарачи зудлик билан ижарага берувчига хабар қилиши лозим;

·        ижарага берувчи ижарачи томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.

Ижарага берилган транспорт воситасига зарар етказилганлиги аниқланган тақдирда, етказилган зарар миқдори уни баҳолаш йўли билан белгиланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айбдор шахслардан ундирилади.

Мавзуга оид