Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош ассамблеяси КХДРдаги инсон ҳуқуқлари бўйича резолюция қабул қилди
БМТ Бош ассамблеяси КХДРда инсон ҳуқуқлари бузилишини қораловчи резолюция қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳужжатда айтилишича, БМТга аъзо давлатлар Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқларининг «тизимли», «кенг тарқалган» ва «қўпол» бузилиш ҳолатларини қоралайдилар.
Шунингдек, Бош ассамблея «қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазолар» ҳақида келиб тушаётган турли хабарлардан ташвишда эканини билдирди.
БМТ Шимолий Корея ҳукуматини «барча инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш» ва «бузилишларни зудлик билан тўхтатишга» чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШнинг янги санкцияларини сиёсий провокация деб атаганди.
Мавзуга оид
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026