Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда юнон-рум кураши бўйича таниқли мураббийни иситгич ва телефон туфайли ўлдириб кетишди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида СССР спорт устаси, юнон-рум кураши бўйича 82 ёшли мураббий Иван Поляков талончилар қурбонига айланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 8 декабрга ўтар тунда ўз уйида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраган спортчи ҳалок бўлган.
Таниқли мураббийнинг шогирдларидан бири - Шаҳобиддин Мансуров Поляковни бош мия жароҳати билан оғир ҳолатда топган. У Миллий тиббиёт марказига олиб кетилди ва 5 кун ўтиб, ҳушига келмай ҳаётдан кўз юмди.
Маълум бўлишича, жиноятчилар эшикни бузишган ва Душанбе шаҳри И.Сомоний туманида жойлашган уйга бостириб киришган. Кекса ёшли эркакнинг бошига стул билан зарба берилган, сўнг уйдаги нарсалар ўмарилган: қиймати 2800 сомоний (448 доллар) бўлган электр иситгич ва мобил телефон.
Полиция ходимлари гумондорларни қўлга олишди, улар Поляковга қўшни бўлган ёш йигитлар экани аниқланди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:53 / 11.05.2026